Коронавирус: Қозоғистоннинг 4 вилояти «қизил» зонада
09:32, 04 Февраль 2021
NUR-SULTAN. Kazinform –ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистоннинг тўртта вилояти «қизил» зонада. Кеча, 3 февраль куни Ғарбий Қозоғистон «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтган эди, аммо бугун ҳудуд яна «қизил» зонага қўшилди. Шу билан, Ақмола, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари ҳам «қизил» зонада.
Бундан ташқари, Нур-Султан шаҳри, Шарқий Қозоғистон, Қостанай ва Атирау вилоятлари «сариқ» зонада.
Қолган вилоятлар ва шаҳарлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон ҳали ҳам «сариқ» зонада.