«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Атирау, Алмати, Ақтўбе, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Жамбил ва Манғистау вилоятлари.
«Яшил» зонада: Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Жамбил вилояти «қизил» зонада эди. Қизилўрда вилояти эса «сариқ» зонадан «яшил» зонага ўтди.