Коронавирус: Қозоғистонда иккита ҳудуд «сариқ» зонада қолмоқда
10:14, 28 Февраль 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – 28 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.
«Қизил» зонада: ҳудудлар йўқ.
«Сариқ» зонада: Алмати шаҳри, Шимолий Қозоғистон вилояти.
«Яшил» зонада: Нур-Султан, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар, Туркистон вилоятлари.