Коронавирус: Қозоғистонда иккита мегаполис ва битта ҳудуд «қизил» зонада
09:37, 01 Октябрь 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Павлодар вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Атирау, Алмати, Ақмола, Ақтўбе, Қостанай, Қарағанди, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон, Жамбил, Манғистау, Қизилўрда вилоятлари.