Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш учун электрон эмлаш паспорти ишлаб чиқилганлигини эълон қилди. Эмлаш тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг марказлаштирилган ахборот тизимида электрон шаклда сақланади.
«Бемор ва тиббиёт ходими веб-иловага ва m-gov мобил иловасига маълумотларни киритиши мумкин. Тизим глобал ахборот тизимлари билан бирлашишга қодир ва эмланган барча одамларга эркин ҳаракатланиш имкониятини беради», - дея қўшимча қилди Алексей Цой.
Муаллиф: Арайлим Мурат