Коронавирус: Қозоғистонда 7 та вилояти «қизил» зонада

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалиши бўйича Қозоғистоннинг 7 вилояти «қизил» зонага киритилган. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, «қизил» зонага: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Алмати, Ақмола, Ақтўбе вилоятлари киради.

«Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари «қизил» зонада 28 кун, Ғарбий Қозоғистон вилояти 20 кун, Атирау вилояти охирги 2 ҳафта, Ақтўбе ва Алмати вилоятлари охирги ҳафта ва Ақтўбе вилояти охирги суткада қизил зонага киритилган», - деди вазир.

Унга кўра, Чимкент шаҳри ва Қарағанди вилояти «сариқ» зонада, қолган 8 вилоят эса «яшил» зонада.

«Шуни таъкидлашни истардимки, март ойида февралга нисбатан касалланиш 30 фоизга ошган. Масалан, кунига 1800 тагача ҳолат қайд қилинади. Апрель ойининг 5 кун ичида 9 883 та ҳолат ва бир кунда 2000 дан ортиқ беморлар рўйхатга олинди», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай