Коронавирус: Қозоғистонда 375 нафар бола даволанмоқда
10:10, 09 Ноябрь 2020
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 7 030 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 375 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 813 бемор касалхонага ётқизилган. 4 217 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 190 кишининг аҳволи оғир. Шундан 20 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 27 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.