ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram канали 22 апрелдаги мамлакат ҳудудларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди.
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай ва Павлодар вилоятлари.
«Яшил» зонада: Туркистон вилояти ва Шимолий Қозоғистон вилояти.
Қозоғистон Республикаси «қизил» зонада.