Коронавирус: Қозоғистонда 13 818 киши даволанмоқда
10:03, 11 Декабрь 2020
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 13 818 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 999 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 862 бемор касалхонага ётқизилган. 9 956 киши амбулатория шароитида даволанмоқда.
«Умуман, 237 кишининг аҳволи оғир. Шундан 32 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 43 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.