Коронавирус: бешта вилоят «сариқ» зонада
12:02, 23 Февраль 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Унга кўра, «сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай ва Павлодар вилоятлари жойлашган.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.