Коронавирус: 11 март ҳолатига кўра, Қозоғистонда 3974 киши назорат остида

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 11 март куни Қозоғистонда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик маълумотларига кўра, Хитой билан чегарадош давлатлардан келган фуқароларни мониторинг қилиш давом этмоқда.

«4650 киши текширилди: 1а тоифаси бўйича 1217, 1б тоифаси бўйича 189, 2-тоифа бўйича 3244 киши. Жами 676 киши бўйича кузатув тўхтатилди. 11 март ҳолатига кўра 3974 киши назорат остида», - дейилган хабарда.

Шунингдек, 11 март ҳолатига кўра, иситма ва ЎРВИ билан 90 киши касалхонага ётқизилган, шу жумладан, 1 «б» тоифадаги 20 киши, 2-тоифадаги 36 киши ва 3-тоифадаги 34 киши. Касалхонага ётқизилган 90 кишидан 52 нафари уйига юборилди. 38 киши стационарда ётибди.

Сўнгги хабарлар