Маълум қилинишича, комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.