Қор аралаш ёмғир ёғади: 15 сентябрь учун об-ҳаво маълумоти

Фото:
15 сентябрь куни атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» синоптикларининг хабар беришича, ғарб, шарқ ва жануби-шарқда кучли ёмғир ёғади. Мамлакатнинг жануби-шарқи ва шарқидаги тоғли ҳудудларда қор аралаш ёмғир ёғади.

Ғарб, шарқ, жануби-шарқда кучли шамол эсади, марказ ва жануби-шарқда дўл ёғиши мумкин. Ғарбда, шимолда кечаси ва эрталаб туман тушади.