Копенгаген дунёдаги энг бахтли шаҳар деб топилди

Фото: Фото: azertag.az

ASTANА. Кazinform - Бу Лондонда жойлашган Ҳаёт сифати институти томонидан тузилган янги рейтинг натижасидир.

АЗЕРТАДЖ хорижий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар беришича, кучли бешликка Цюрих (Швейцария), Сингапур, Орхус (Дания) ва Антверпен (Бельгия) шаҳарлари киритилган.

Экспертлар шаҳарларни олтита асосий мезон асосида баҳоладилар:

Умумий фаровонлик (таълим, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уй-жой);

Бошқарув (фуқаролар иштироки, очиқ маълумотлардан фойдаланиш, электрон хизматлар);

Экология (яшил ҳудудлар, ҳаво сифати, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси);

Иқтисодиёт (ЯИМ, ишсизлик даражаси);

Соғлиқни сақлаш (тиббий хизматлар, руҳий саломатлик, иш ва ҳаёт мувозанати);

Транспорт тизими (транспорт сифати, нархи, йўл-транспорт ҳодисалари сони).

Ҳар бир шаҳар ушбу мезонлар асосида баҳоланди ва балл қўйилди. Йиғилган баллар асосида шаҳарлар учта тоифага бўлинган: Golden Happiest, Silver ва Bronze. Рейтингга жами 200 та шаҳар киритилган.