Конституция лойиҳасидан Қурултойнинг қўмиталари ва комиссияларини тузишга оид модда олиб ташланади

Фото: Фото: видеодан кадр

АSTANА. Kazinform – Конституция лойиҳасидан Қурултойнинг қўмиталари ва комиссияларини тузишга оид модда олиб ташланади. Бу ҳақда Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссиянинг Х йиғилишида Конституциявий суд раиси ўринбосари Бақит Нурмуханов маълум қилди.

— Баъзи ўзгаришлар Қурултойнинг фаолиятини ташкил этиш масалаларига тааллуқли. Лойиҳанинг 59-моддаси 3-қисмини олиб ташлаш таклиф этилмоқда. Ушбу қисмга кўра, «қўмиталар ва комиссияларни тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш қонун билан аниқланади» деб белгиланган эди. Ҳозирги вақтда олий вакиллик органининг қўмиталари ва комиссиялари фаолиятига оид масалалар «Қозоғистон Республикаси Парламенти ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида» ги конституциявий қонун билан, «Қозоғистон Республикаси Парламенти қўмиталари ва комиссиялари тўғрисида»ги қонун билан, Парламент ва унинг палаталари регламенти билан тартибга солинади. Бу тузатиш ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш даражасини ошириб, конституциявий қонун доирасида қамраб олиш имконини беради, — деди Бақит Нурмуханов.

Эслатиб ўтамиз, волонтёрлик фаолияти конституциявий даражада мустаҳкамланиши ҳақида ёзган эдик.