Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлишни хоҳлайди
ASTANА. Кazinform — Ирландиялик аралаш яккакураш устаси, UFC нинг бир неча карра чемпиони Конор Макгрегор 2025 йилда президентликка номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди.
У бу ҳақда Х (Twitter) саҳифасида ёзган.
Ирландияда президент 7 йилга сайланади. Майкл Хиггинс бу лавозимни кетма-кет икки муддат эгаллаб келган. У 2011 ва 2018 йиллардаги сайловларда ғалаба қозонган.
Ирландия конституциясига кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ президентликка сайлана олмайди. Навбатдаги сайлов 2025 йилда бўлиб ўтади.
Конор Макгрегор UFC тарихида бир вақтнинг ўзида иккита камарга эга бўлган биринчи спортчидир. У сўнгги йилларда UFC аренасида жанг ўтказмаган.
Сўнгги жанг 2021 йилда Дастин Порьега қарши бўлиб ўтган. У ўша учрашувда оёғини синдириб, мағлуб бўлган ва ҳали рингга қайтмаган.