Мбандаки (Экватор провинцияси маъмурий маркази) дарё бўйича комиссари Мбандо фожиа ҳақида хабар берди, бироқ тафсилотларни келтирмади.
Эски кема бортида 600 га яқин йўловчи бўлган, дея хабар беради БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган Radio Okapi омон қолганларнинг баъзиларига иқтибос келтирган ҳолда.
«Кемада инсон жасадлари қолган. Биз камида уч кишининг жасадини кўрдик. Аммо аниқ сонини билмаймиз, чунки бедарак йўқолганлар кўп», — деди гувоҳлардан бири.
Кема ҳалокати КДР бўйлаб, айниқса Конго дарёсида содир бўлади. Бунинг сабаби, кемаларнинг одатда тунда сузиб юриши, ортиқча юк бўлиши ва уларнинг ҳолати ёмон.