Колумбиядаги кўчки оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: Фото: pixabay.com

Колумбия шимоли-ғарбида содир бўлган кўчки оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар, деб хабар беради Kazinform агентлиги dw.com сайтига таяниб.

Фожиа кучли ёмғирдан кейин кўчки туфайли тўсиб қўйилган Медельин ва Кибдо шаҳарлари ўртасидаги тирбанд йўлда содир бўлган. Тирбандликда қолган кўплаб ҳайдовчилар ва йўловчилар навбатдаги кўчки остида қолган яқин атрофдаги уйдан паноҳ топишди, деб ёзади AFP.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деди Колумбия вице-президенти.