Колумбияда Шакирага олти метрлик ёдгорлик ўрнатилди
17:12, 28 Декабрь 2023
Колумбияда қўшиқчи Шакира Барранкилья шаҳрида унинг шарафига бронза ҳайкал ўрнатилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Peopleга таяниб.
6,4 метр баландликдаги ҳайкал рассом Йино Маркес томонидан яратилган.
Барранкилья мэри Хайме Пумахеро Хайнс ҳайкалнинг очилиши ҳақидаги видеони ижтимоийтармоқларда эълон қилди.
Ҳайкалнинг очилиш маросимида Шакиранинг ота-онаси Уильям Мебарак ва Нидия Риполь иштирок этди.