Қоҳирадаги алоқа оператори биносида ёнғин чиқди

Фото: Фото: Ismael Gomaa/Xinhua

Душанба куни Қоҳирада Telecom Egypt асосий телекоммуникация компанияси офиси жойлашган бинода ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.

Ёнғин оқибатида камида 22 киши жабрланган ва алоқада муаммолар юзага келган. Бу ҳақда Reuters агентлигига Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилди.

Давлат телевидениеси мухбири ёнғин тўхтатилганини айтди.

Одамлар қўнғироқ қила олмади, интернетда ҳам узилишлар юз берди. Ёнғин баъзи рақамли банк хизматларига, жумладан, кредит карталарига, банкоматларга ва онлайн транзакцияларга ҳам таъсир кўрсатди, деди банк манбаси ва маҳаллий аҳоли.

Жабрланганларнинг аксарияти тутундан заҳарланган, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Хосам Абдель Ғаффар.

MENA давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ёнғиннинг бутун бино ва унга туташ томларга тарқалишининг олди олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга катта эҳтимоллик билан қисқа туташув сабаб бўлган, деди MENA агентлигига манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания жанубидаги кимёвий омборхонада юз берган ёнғин туфайли 80 минг киши изоляция қилинган ҳақида хабар берган эдик.