Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади
11 октябрь куни Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Фаластиннинг ушбу лигадаги доимий вакили Муҳанад ал-Аклук маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Ғазо секторидаги кескинлик бўйича йиғилиш Араб давлатлари лигаси Бош котибияти қароргоҳида ташқи ишлар раҳбарлари даражасида бўлиб ўтади.
Sada El Balad хабарига кўра, аввалроқ Фаластин минтақадаги вазиятни қандай давом эттиришни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказишни талаб қилган. Марокаш ва Ироқ ҳам худди шундай таклифлар билан чиққан.
Араб давлатлари лигасига араб тилида сўзлашувчи 18 давлат, Фаластин давлати ва араб дунёси билан яқин алоқада бўлган учта Шарқий Африка мусулмон давлати — Комор, Сомали ва Жибути киради. Лиганинг бош қароргоҳи Қоҳирада жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти ва Исроил Тиббиёт хизмати маълумотларига асосланиб, ўтган кун маҳаллий вақт билан соат 14:00 ҳолатига кўра, ҳужумда қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилган.
Ғазо секторида 510 киши ҳалок бўлди, 2750 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Исроилга келсак, 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 2243 дан ортиқ киши жароҳат олди.