Aфғонистон Ташқи ишлар вазири Қозоғистонга оғир ўтиш даврида афғон халқига катта ёрдам кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Унга кўра, янги афғон расмийлари барча давлатлар билан, айниқса қўшнилар ва минтақадаги давлатлар билан тинч муносабатлар ўрнатишга, шунингдек, мамлакат ҳудудидан уларнинг хавфсизлигига таҳдид солишнинг олдини олишга тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқлайдилар. Қозоғистоннинг ташқи сиёсатини, шу жумладан Aфғонистон бўйича позициясини ҳурмат қилиши қайд этилди.