Клублар ўртасидаги ЖЧ: "Интер" кейинги босқичга чиқди

Фото: Фото: championat.com

ASTANА. Kazinform — Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритган яна тўртта жамоа номи маълум бўлди.

E гуруҳидан жой олган Италиянинг “Интер” клуби сўнгги турда яхши ўйнади. Бу сафар бош мураббий Кристиан Киву шогирдлари Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ўйин давомида Франческо Эспозито ва Алессандро Бастони мос равишда 72 ва 93-дақиқаларда гол уришди.

Шунингдек, шу гуруҳда Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси Япониянинг «Урава Ред Даймондс» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу гуруҳдан “Интер” ва “Монтеррей” жамоалари 1/8 финалга йўлланма олди.

F гуруҳида Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоаси учинчи турда Жанубий Кореянинг «Ульсан Хёндэ» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 36-дақиқада Даниэль Свенссон томонидан киритилди.

Ушбу гуруҳдан жой олган учрашувда “Мамелоди Сандаунз” (Жанубий Африка) ва “Флуминенсе” (Бразилия) клублари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу гуруҳдан «Боруссия Дортмунд» ва “Флуминенсе” мусобақани давом эттиради.

Энди 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси соат 00:00да G гуруҳида “Видад” (Марокаш) ва “Ал-Айн” (БАА), H гуруҳида “Ювентус” (Италия) ва “Манчестер Сити” (Англия), “Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони) ва “Пачука” (Мексика) жамоалари куч синашади.

1/8 финалда иштирок этадиган саккиз жуфтликдан олтитаси аниқ бўлди. Мусобақанинг ушбу босқичида 28 июнь куни “Палмейрас” (Бразилия) ва “Ботафого” (Бразилия), “Бенфика” (Португалия) ва “Челси” (Англия) жамоалари тўп суради.

29 июнь куни «Париж Сен-Жермен» (Франция) ва “Интер Майами” (АҚШ), “Фламенго” (Бразилия) ва “Бавария” (Германия), 30 июнь куни “Интер” (Италия) ва “Флуминенсе” (Бразилия), 2 июль куни “Боруссия Дортмунд” (Германия) ва “Монтеррей” (Мексика) жамоалари беллашади.

E ва F гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган икки жамоа 1 июль куни 1/8 финалда тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Боруссия Дортмунд” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини дуранг билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.