Қизилўрдаликлар вилоятга алоҳида ғамхўрлиги учун Давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди

Фото: Фото: Қизилўрда вилояти ҳокимлиги

ASTANА. Кazinform - Яқинда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қизилўрда вилоятига амалий ташриф билан борди ва ҳудуднинг ривожланишига туртки берган лойиҳалар билан танишди.

Қизилўрда жамоатчилиги Президентнинг бирлик ва барқарорликка, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Фото: Қизилўрда вилояти ҳокимлиги

Улар унинг ҳудудда хайрли ишларни амалга оширишда кўрсатган алоҳида ғамхўрлигини яхши билишади. Ахир, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар натижалари Қизилўрда вилоятининг ҳозирги ривожланиш динамикасида яққол кўриниб турибди.

Давлат раҳбарининг ҳудуд жамоатчилиги билан учрашувда дунёдаги вазият, сув танқислиги, ёшлар таълими ва сунъий интеллект даври инновацияларидан фойдаланиш ҳақидаги фикрлари барчани ўйга солди. Хусусан, Астана ва Алмати каби сутка давомида очиқ бўладиган учинчи Президент кутубхонасини Қизилўрда шаҳрида қуриш ташаббуси жамоатчиликни хурсанд қилди.

Фото: Қизилўрда вилояти ҳокимлиги

Президентнинг: "Вилоят умуман олганда яхши ривожланмоқда. Суръат юқори", деган сўзлари бирдам ва ҳамжиҳат бўлган Сирдарёбўйи халқининг қувончини янада оширди. Ташрифдан сўнг, Қизилўрда аҳолиси Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелулига миннатдорчилик билдирган хат йўллади.

"Бутун Сирдарёбўйи аҳолиси номидан самимий миннатдорчилигимизни ва эҳтиромимизни билдирамиз. Адолатли, Кучли, Тоза Қозоғистонни яратиш бўйича барча ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаймиз! Сизга мустақил мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган тарихий миссиянгизда улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва чексиз куч тилаймиз!" - дейилади хатда.

Фото: Қизилўрда вилояти ҳокимлиги

Сирдарёбўйи аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирганлар орасида "Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони", Фахрийлар ва хотин-қизлар кенгаши, Жамоатчилик кенгаши, зиёлилар, фуқаролик жамияти вакиллари ва ёшлар бор.