Қизилўрдалик онахон байрам арафасида 101 ёшга тўлди

Фото: Фото: Қизилўрда шаҳар ҳокимлиги

QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрдалик Кулмарам Қонисбаева Халқаро хотин-қизлар куни арафасида 101 ёшга тўлди. Бир асрлик онахоннинг 2 нафар фарзандидан 4 невара, 12 чевара ва 1 эвараси бор.

Кулмарам Қонисбаева уруш ва меҳнат фахрийси, 1923 йил 10 февралда туғилган. Узоқ йиллар Қазали туман поликлиникасида ишлаган. Онахонни шаҳар ҳокими Серик Қожаниязов табриклади.

Вилоятда 20 нафар ёши юздан ошган кексалар бор. Улардан 8 нафари Қизилўрда шаҳрида истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти кўп фарзанд тарбиялаган оналардир.