Қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистондан қанча спортчи иштирок этади

Фото: Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANA. Kazinform — Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Ҳукуматда 2026 йил Италияда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига спортчиларимизнинг тайёргарлиги ҳақида ҳисобот берди.

ХХV Қишки Олимпия ўйинлари 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-Д'Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади. Мусобақада 93 мамлакатдан 3 мингга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Жами 116 та медаль жамланмаси ўйнатилади.

«Миллий терма жамоа 10 та спорт тури бўйича 58 та медаллар учун курашади. Улар орасида биатлон, конькида учиш, фигурали учиш, шорт-трек, тоғ чанғиси, фристайл-могул ва фристайл-акробатика бор, — деди Е. Мирзабосинов бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Очилиш маросими 2026 йил 6 февралда Миланда, ёпилиш маросими эса 22 февралда Веронада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўйинлар дастури конькида учиш ва кросс чанғиси бўйича чиқишлар билан бошланади. Якуний босқич тоғ чанғиси бўлади.

“Башоратларга кўра, миллий терма жамоа таркибида тахминан 35 нафар спортчи бўлиши кутилмоқда. 2022 йили Бейжингда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилган. Ҳозирда Софья Самоделкина ва Михаил Шайдоровда фигурли учиш бўйича 2 та шахсий расмий Олимпия лицензияси мавжуд. Шунингдек, спортчиларимиз шорт-трекдан 9 та, конькида югуришдан 12 та лицензияни қўлга киритди”, — деди Туризм ва спорт вазири.