Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Тузатишларга кўра, ислоҳот номзодлар учун молиявий тўсиқларни камайтириш, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш ҳамда овоз бериш шаклини ўзгартиришга қаратилган.
Таклифга биноан, депутатликка номзодлар учун мамлакатда камида 5 йил доимий яшаш талаби тўлиқ бекор қилинади. Бу парламентга меҳнат мигрантлари ва инвесторлар учун йўл очиши керак.
Қонун лойиҳасида сайлов жамғармаларининг энг юқори миқдорини икки бараварга — 20 миллион сомдан 10 миллион сомгача қисқартириш, сайлов бадалини эса 50 фоизга — 300 минг сомдан 150 минг сомгача камайтириш назарда тутилган. Шунингдек, тарғибот олиб борувчи шахс бир сайлов округи доирасида фақат битта номзод ёки битта сиёсий партия билан шартнома тузиши мумкин бўлади.
Агар номзод теледебатга келмаса, унга ажратилган эфир вақти қайтарилмас тарзда бошқа иштирокчилар ўртасида тақсимланади.
Ташаббускорларнинг таъкидлашича, ушбу ўзгаришлар сайлов жараёнининг адолатлилиги ва рақобатбардошлигини оширишга, шунингдек, номзодларнинг молиявий имкониятларидан қатъи назар, уларнинг сайловда қатнашиши учун кенгроқ имконият яратишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган конституциявий қонун имзоланган эди.
Бундан аввал хабар қилинганидек, Қирғизистонда мамлакат раҳбарларининг бир вақтнинг ўзида хорижда бўлиши тақиқланган.