Қирғизистоннинг икки университети жаҳон рейтингида 4 юлдузли мақом олди
14:41, 12 Июль 2024
Ўш давлат университети ва Қирғизистон-Турк Манас университети ҳар йили нашр этиладиган “Жаҳон университетлари рейтинги” – QS World University Rankings томонидан 4 юлдузли белги билан тақдирланди, деб ёзади ЎзА.
Мамлакат Таълим вазирлиги маълумотига кўра, “QS Stars” мезони бўйича ўтказилган мажмуавий баҳолаш натижасига кўра, Ўш олий ўқув юрти “Таълим ва бандлик” йўналишида, Манас университети эса “Бандлик ва глобал ҳамкорлик” йўналишида энг кўп юлдузни қўлга киритди.
Кенг қамровли мазкур рейтинг тизими олий таълим масканларини 8 тоифадаги 30 кўрсаткичдан фойдаланган ҳолда баҳолайди.