Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Хитой олдидаги қарз мамлакат умумий ташқи қарзининг 20 фоиздан бироз ортиқ қисмини ташкил этади. Қолган қисми асосан Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа кредиторларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитларидан иборат.
Адилбек Қосималиевнинг таъкидлашича, Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 60 фоиздан ошмаслиги керак. Бироқ Президент Садир Жапаров топшириғига биноан бу чегара 50 фоиз даражасида белгиланган.
Ҳозирги вақтда Қирғизистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини, ташқи қарзи эса 22 фоизини ташкил этмоқда. Мамлакат раҳбарияти ташқи қарз ҳажмини камайтириш ва ички қарзни босқичма-босқич ошириш сиёсатини олиб бормоқда. Аввалроқ Қирғизистон ташқи қарзини 2035 йилга қадар тўлиқ тўлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларгача етказишни мақсад қилгани ҳақида хабар берган эдик.