Қирғизистонга нефть етказиб бериш ҳажми ошди, Ўзбекистон орқали транзит қайта тикланди

Фото: Фото: ҚазТрансОйл

ASTANA. Kazinform – “ҚазТрансОйл” Қирғизистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширди ва Ўзбекистон орқали транзитни қайта тиклади.

Қирғизистон Республикасига нефть етказиб бериш жорий йил ноябрь ойида қайта бошланди. Илгари ушбу йўналиш бўйича нефть 2017 йилда ташилган эди. 2025 йил охирига келиб, “ҚазТрансОйл” Қирғизистонга 30 минг тоннагача нефть жўнатишни режалаштирган.

“Жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон йўналиши бўйича 35 минг тоннагача нефть транзити амалга оширилиши кутилмоқда”, - деб ёзди компания.

Барча йўналишлар бўйича нефть ташиш магистрал нефть қувурлари тизими орқали «Шағыр» нефть қуйиш шохобчасига амалга оширилади. Айни пункда нефть темир йўл цистерналарига юкланади.

Халқаро ҳамкорлар билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижасида нефть ташиш ҳажмининг ижобий динамикаси таъминланмоқда.