Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда сезилди

Фото: Фото: istockphoto.com

TASHKENT. Kazinform – Бугун, 19 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:09 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта туманларида сезилди. Бу ҳақда ЎР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Унга кўра, ер силкинишининг координаталари:

41,58 градус ш.к; 71,21 градус ш.у.

Магнитудаси – 4,2.

Чуқурлиги – 10 км.

Эпицентр – Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда жойлашган.

Xабарга кўра, зилзила Наманган вилоятининг учта туманида сезилган.

Булар:

  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км;
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км;
  • Чуст туманида 2 балл, 59 км.