Қирғизистондаги Халқаро кинофестивалда яна бир ўзбек фильми Гран-прини қўлга киритди

Фото: Фото: ЎзА

Қирғизистонда “Айтматов ва кино” I халқаро кинофестивали ўтказилди. Унда бир гуруҳ киноижодкорлар иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ахборот хизматига кўра, ушбу агентлик буюртмасига кўра режиссёр Шокир Холиқов томонидан суратга олинган “Якшанба” бадиий фильми “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Гран-при мукофотини қўлга киритди.