Қирғизистонда уй хўжаликлари учун электр энергияси тарифи 29,9 фоизга ошади
Ҳужжатга кўра, тақчиллик шароитида аҳолини электр энергияси билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш мақсадида маиший истеъмолчилар учун 2015 йилдан буён ўзгармаган тарифни 29,9 фоизга, кВт/соатига 77 тийиндан 1 сомга ошириш таклиф этилмоқда(тахминан 3,94 тенгедан 5,12 тенгегача). Шу билан бирга, ойлик электр энергияси истеъмолининг максимал чегараси ҳам 700 дан 1500 кВт/соатга кўтарилади, ушбу лимитдан ошиб кетган тақдирда 1 кВт/соат учун 2,16 сом (11,05 тенге) тўлов ундирилади.
Баланд тоғли ҳудудларда ва бориш қийин бўлган чекка ҳудудларда яшовчи мамлакат фуқаролари учун ойлик имтиёзли электр энергияси истеъмоли ҳажмининг 1500 кВт/соат чегараси белгиланмайди.
16 ёшгача бўлган болалари бўлган ва ойлик «Уй-булого комок» ижтимоий нафақасини олувчи кам таъминланган оилалар учун электр энергияси тарифи 50 тийин/кВт/соат (тахминан 2,56 тенге) , ойига 1500 кВт/соатгача даражасида сақланиб қолади.
Электр энергияси тарифлари ҳар йили инфляцияни ҳисобга олган ҳолда тузатилади.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова