Қирғизистонда сув тошқинлари олиб кетган тўрт кишининг жасади Ўзбекистонда топилди

Фото: Фото: Қырғыз ТЖМ

Қирғизистонда сел олиб кетган 39 ёшли аёлнинг жасади икки кундан кейин Ўзбекистондаги Андижон дарёсидан топилди. Бу ҳақда 24.kg манбаси хабар берди.

Қўшни давлат қутқарувчилари унинг жасадини 16 июль куни топдилар.

Бунгача йўқолган аёлни қидириш учун 146 нафар мутахассис сафарбар этилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида кучли ёмғирдан кейин дарёлар қирғоқдан чиқиб, Ўш шаҳри ва қишлоқларини сув босган эди.

Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Сел “Молбулоқ” дам олиш масканида яшовчи 4 кишини оқизиб кетган. Уларнинг барчаси бир оила аъзолари, 44 ёшли она ва 19, 10 ва 6 ёшли уч нафар қизи.

Қизларнинг жасади Ўзбекистондаги Шаҳрихонсой каналидан топилган. Онасининг жасади Оқбура дарёсидан топилган.

Ўш вилоятида содир бўлган кучли сув тошқинидан кейин Қорасув тумани электр тармоқларидан электр энергияси олаётган 7,5 минг истеъмолчи электрсиз қолган.

134 та уй сув остида қолган, 17 та уйнинг панжараси вайрон бўлган.