Қирғизистонда собиқ прокурор ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишда айбланиб ҳибсга олинди

BISHKEK. Kazinform - Бишкекда Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизлик ва ички тергов департаментининг собиқ катта прокурори қўлга олинди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Фото: freepik

Пойтахтнинг Первомайск туман суди матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган А.У.А. оммавий тартибсизликлар тайёрлаш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва уюшган гуруҳ тузишда айбланган. Суд қарори билан у 2025 йил 9 январга қадар 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 2024 йил 17 ноябрь куни маҳаллий кенгашларга сайлов куни оммавий тартибсизликлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга тайёргарлик кўраётган гуруҳ қўлга олингани хабар қилинган эди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари номига почта орқали таҳдидлар ёзилган хат келган. Кейинроқ хат муаллифи ҳибсга олинган. У собиқ ҳарбий учувчи бўлиб чиқди.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова