Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланган болалар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлганини маълум қилди. Ҳозирда 7 нафар бола вилоят касалхонасида, уч нафарининг аҳволи оғир.
Созақ туман касалхонасида 3 нафар, марказий шифохонада 8 нафар бола бор. Уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланди.
Воқеа жойида 11 нафар болага тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга жўнатилди.
Қирғизистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев жабрланганларга ёрдам кўрсатиш масаласини шахсан назоратга олиб, уларга сифатли тиббий ёрдам ва дори-дармонларни етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берди.