Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Бообек Ажикеевнинг сўзларига кўра, йўловчи транспортлардан бири бутунлай қор остида қолган, қутқарувчилар ундан 4 кишини олиб чиққан. Жабрланганлар орасида ҳушидан кетган аёл ҳам бор. Уни зудлик билан касалхонага олиб кетишди.
Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, Бишкек – Ўш автомобиль йўлининг 132-километрида қор кўчиши содир бўлган қисмида йўл тозалаш ишлари олиб борилган. Маҳаллий вақт билан соат 22:10да “Сосновка” автоназорат пунктида йўловчи транспорт воситаларининг ўтишига қўйилган чеклов олиб ташланди.