Қирғизистонда I-IV асрларга оид одамлар ва буюмлар қолдиқлари топилди

Фото: Фото: kabar.kg
BISHKEK. КABAR - Кazinform - Қирғизистонда, Боткен вилоятининг Қизил-Кошуун водийсида археологик қазишмалар пайтида тахминан I-IV асрларда яшаган одамларнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Kazinform Каbarга таяниб хабар беради.

Боткен давлат университети маълумотларига кўра, қазилма жойида қабристон, қабрлар, меъморий объектлар, уйлар ва петроглифлар бор. Бу жойда сўнгги тадқиқотлар 1954-1960 йилларда ўтказилган.

Археологик экспедиция раҳбари, тарих фанлари номзоди Абдунаби Қодировнинг сўзларига кўра, қазишмалар натижасида топилган ёдгорликлар Қора-Булоқ қабристони даврига тегишли бўлиши мумкин. Бу водийда 150-200 археологик ёдгорлик топилган.

Унинг сўзларига кўра, тадқиқот давомида I-V асрларда яшаган кишиларга тегишли шахсий буюмлар топилган.

«Шундай қилиб, одам билан дафн этилган идиш, 3 та пичоқ, ханжар, ўқ учи ва камар топилди. Қорабулоқ ёдгорликлари I-IV асрларга оид. Ўша пайтларда дафн маросимига кўра, марҳумнинг ёнида шахсий буюмлари, аёлларга тақинчоқлар қолдирилган, овқат ҳам бош томонидаги идишда қолдирилган», — деди олим.

Унинг таъкидлашича, топилган объектлар радиокарбон таҳлиллари ўтказиладиган Европа лабораториясига тадқиқот учун юборилади.

«Тадқиқотлардан сўнг, эҳтимол, тепаликнинг келиб чиқишини аниқ аниқлаш мумкин бўлади», - деди Абдунаби Қодиров.