Қирғизистонда энергетика соҳасида 2026 йилгача фавқулодда ҳолат жорий этиш таклиф қилинмоқда
Вазирнинг сўзларига кўра, Норин дарёсида сув оқимининг пастлиги, электр энергияси ва ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги билан боғлиқ ҳозирги иқлим шароити мамлакат энергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш зарурлигини талаб қилмоқда. Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлигининг прогнозларига кўра, 2023 йилда электр энергияси тақчиллиги 3 миллиард кВт/соатни ташкил қилади, кейинги йилларда ўсиш давом этади, 2026 йилда бу кўрсаткич 5-6 миллиард кВт/соатга етиши мумкин.
«Шундай қилиб, Қирғизистон Республикасининг энергетика соҳасида 2023 йил 1 августдан 2026 йил 31 декабргача фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш тўғрисида Президент фармони чиқаришни таклиф этаман», — деди ҚР Энергетика вазири Т.Ибраев.
Фото: ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раҳбари Ақилбек Жапаров ҚР Энергетика вазирлигининг таклифини қўллаб-қувватлади.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова