Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қирғизистон халқини байрам билан табриклаб, тинчлик, фаровонлик, тинч осмон ва халқига ёруғ келажак тилади.
Давлат байроғи 1992 йил 3 мартда Қирғизистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Байрам Қирғизистон Республикаси Президентининг 2009 йил 10 июндаги «Қирғизистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги фармони билан таъсис этилган бўлиб, 2010 йил 3 мартдан бошлаб ҳар йили нишонланади.
Унинг муаллифлари Қирғизистоннинг таниқли меъмор ва рассомлари Эдил Айдарбеков, Бекбосун Жайчибеков, Сабир Иптаров, Жусуп Матаев ва Маматбек Сидиқовдир.
Фото:mfa.gov.kg
Муаллиф: Гульмира Абдрахманова