Қирғизистонда биринчи экологик тоза шаҳар қурилади
15:21, 30 Январь 2025
Қирғизистонда Кемин-Сити деб номланган биринчи экологик тоза шаҳарни қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги қарорни мамлакат Президенти Садир Жапаров имзолади, деб ёзади report.az.
Майдони 353,3 гектар бўлган аҳоли пункти Чуй вилоятининг Кемин тумани ҳудудида ташкил этилади.
Жорий йилнинг 1 июнига қадар Кемин-Ситининг қурилиш концепцияси ишлаб чиқилади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши туманнинг иқтисодий ривожланишини таъминлаши, ижтимоий барқарорлик даражасини ошириш учун шарт-шароит яратилиши кутилмоқда.