Қирғизистон жанубида учта сунъий музлик яратилди

Фото: Фото: ҚР Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати

BISHKEK. Kazinform - Бундай чора-тадбирлар Боткен вилоятида баҳорги суғориш суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати хабарига кўра, музликлардан бири Лейлек тумани Сумбула айил округида, иккитаси Боткен тумани Қайинди ва Ғоз айил округи яйловларида жойлашган.

Фото: ҚР Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати

Музликларни яратиш бўйича тадбирлар маҳаллий ҳокимликлар ва яйлов қўмиталари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳалари доирасида амалга оширилмоқда.

Фото: ҚР Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати

 

Маҳаллий ҳокимият органлари сунъий музликлар ёрдамида яйловлардаги сув танқислиги, эрта баҳорда чорва молларини сув билан таъминлаш, лалмикор ерларни намлик билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бишкекда бўлиб ўтган халқаро анжуманда Марказий Осиёда сув танқислиги муаммолари муҳокама қилингани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова