Қирғизистон Жалолобод шаҳри номини Манасга ўзгартирди

Фото: Фото: Кабар

ASTANА. Кazinform — Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятидаги Жалолобод шаҳрини Манас шаҳри деб ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунни имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қонуннинг мақсади миллий ғояни мустаҳкамлаш ва шаҳарга ўз юртини турли босқинлардан ҳимоя қилган қирғиз халқининг буюк қаҳрамони Манас номини беришдан иборат.

Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

2025 йил 10 сентябрда Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари Жалолобод шаҳри номини Манас деб ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрига ШҲТнинг маданий пойтахти мақоми берилди.