Қирғизистон йирик сармоядорлар учун шарт-шароитларни енгиллаштиради
ASTANA. Kazinform — Мамлакатда йирик тадбиркорлик субъектларини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда, деб хабар беради Kazinformнинг Қирғизистондаги мухбири.
Қирғизистон Республикаси Миллий инвестиция агентлиги таъкидлаганидек, “Қирғизистон Республикасидаги инвестициялар тўғрисида”ги қонун қоидаларига мувофиқ инвесторларга бевосита Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан индивидуал инвестиция шартномаларини тузиш имконияти берилади.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу норма камида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишга тайёр, халқаро ишчанлик обрўсига эга, муваффақиятли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ноёб билим ва тажрибага эга бўлган инвесторларга нисбатан қўлланилади.
Инвестиция шартномаси доирасида инвесторларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилиши мумкин:
- солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари;
- асосий ходимлар учун виза ёрдами;
- лойиҳани амалга ошириш учун ер участкаларини танлаш ва рўйхатга олишда кўмаклашиш.
Миллий инвестиция агентлиги халқаро ва маҳаллий инвесторларни ҳамкорликка чақирди ва инвестиция ташаббусларини ариза беришдан тортиб лойиҳани амалга оширишгача ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.