Қирғизистон вазирлар кабинети раҳбари истеъфога чиқди

Фото: Фото: Кабар

ASTANA. Kazinform – Қирғизистон вазирлар кабинети раиси – президент администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров ўз лавозимини тарк этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Kabarга таяниб.

Бугун у вазирлар кабинети билан хайрлашди.

Вазирлар кабинетининг Telegram-каналида президент админстрацияси ходимларининг йўлакда уни кузатиб қўяётгани акс этган видео эълон қилинди.

Оқилбек Жапаров 2021 йил октабрдан вазирлар кабинети раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.