Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида икки мамлакат ҳукумат делегациялари раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасининг қолган қисмларини белгилаш масаласини муҳокама қилишни давом эттирдилар.
Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларга умумий чегарани белгилаш ва демаркация қилиш бўйича музокараларни амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон 970 километрлик умумий чегарага эга. Бундан ташқари, чегара чизиғининг юзлаб километрлари ҳали аниқланмаган ва тасдиқланмаган. Томонлар бир-бирининг ҳудудида навбатма-навбат учрашувлар ўтказади.
Декабр ойида икки давлат делегациялари раҳбарлари ҳукуматлараро комиссия ишининг якунларига кўра, давлат чегарасининг 90 фоиздан ортиғи бўйича келишувга эришганини маълум қилган эди.