Қирғизистонда Диснейленд қурилади
19:09, 06 Август 2025
BISHKEK. Kazinform —Дунё бўйлаб машҳур парклар қурувчиси, Американинг IdeAttack, Inc. компанияси Қирғизистонда халқаро миқёсдаги мавзули боғ қуради, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Қирғиз Республикасида Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Чуй тумани ҳокимлиги Американинг IdeAttack, Inc. компанияси билан меморандум имзолади.
Жамғарма маълумотларига кўра, боғни барпо этиш учун Чуй вилоятининг Тоқмоқ ҳудудидан халқаро стандартларга жавоб берадиган 50 гектар майдон ажратилган. Музокаралар 2024 йил бошидан бери давом этмоқда.
Тоқмоқ боғи қуйидагиларни таклиф қилади:
- Марказий Осиё фантазияси услубидаги архитектура;
- “Манас” достони асосидаги аттракционлар;
- Буюк Ипак йўли зоналари;
- мусиқа, рақс, театрлаштирилган томошалар билан шоу дастурлари;
- ўтов қуриш, кигиз босиш, от миниш ва миллий таомлар бўйича маҳорат дарслари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик
Муаллиф: гулмира Абдраҳманова