Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 17 май куни тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Бишкекда соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси 1993 йилда туғилган Мээрим Тилекованинг амалдаги манзили аниқланган. У Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 343-моддаси «Пора олиш»да назарда тутилган жиноятни содир этиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув материаллари асосида тергов ҳаракатларини ташкил этиш учун қўлга олиниб, Қоракўл шаҳрига олиб келинган.
Ҳозирда тезкор-тергов тадбирлари олиб борилмоқда.