Қирғизистон президентининг жияни коррупцияда айбланмоқда
18:45, 02 Август 2023
ASTANА. Кazinform - Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда 24.kgга хусусий манба маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
Ички ишлар вазирлиги терговчиси Бишкекнинг Первомай туман судига ариза билан мурожаат қилган.
«Суд терговчининг талабини қаноатлантирди. Улан Жапаров 26 сентябргача тергов изоляторида бўлади», — дейилади таҳририят хабарида.
Бишкекнинг Первомай туман суди 24.kgга маълумотни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг жияни Улан Жапаров Қирғизистон Жиноят кодексининг «Коррупция» моддаси бўйича айбланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов хизмати томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улан Жапаров Садир Жапаровнинг амакиси Рақимжан Жапаровнинг ўғлидир.