Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Астанага келди
14:50, 30 Май 2025
ASTANА. Кazinform — Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Марказий Осиё – Италия” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга келди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган йили Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,7 миллиард доллардан ошди.
Биринчи чорак якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 435 миллион долларни ташкил этди. Қозоғистон товарлари экспорти 32,7 фоизга ошди.
Бугунги кунда икки давлат ҳукуматлари олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Президенти Астанага келгани ҳақида хабар берган эдик.